Post has attachment
Oz-ozdan o‘rganib dono bo‘lur.Alisher Navoiy.
Photo

Post has attachment
СЕМИРИШ ЗАРАРЛАРИ

СЕМИРИШ ЗАРАРЛАРИ
Ҳаддан ташқари семириб кетиш тана ҳаракати фаоллигига, модда алмашинувига катта зарар етказади. Семизлик туфайли томирлар қисилиб- торайиб кетади, ҳужайраларга кислород ташиш сусаяди, натижада руҳнинг мижози бузилиб, тана фаолияти мўьтадил ишлай олмайди. Семизлик нафас қисиши, хафақон; сакта, фалаж каби касалликларга йўл очади, рутубатлар ичга кетиб қолиши хавфи пайдо бўлади. Семиз кишилар руҳ йўлларининг торлиги, мижозларининг ҳаддан ташқари совуқлиги, қоннинг камлиги ва балғам кўплиги туфайли очлик ва ташналикка чидолмайдиган бўлиб қолишади. Ибн Синонинг “Тиб қонунлари’да семиз кишини оздириш учун қуйидаги тадбир келтирилган: ичак тутқичларидаги кичик вена томирчалари овқатни батамом сўриб олмаслиги учун таомни меъда ва ичакдан тез ўтказиш, микдори кўпу аммо қуввати
оз овқат ейиш, таомдан олдин ҳаммом қилиш, серҳаракат бўлиш, бадантарбия машкдари билан шуғулланиш лозим. Маъжунлардан (мураккаб дорилардан) кичик атрифул маъжуни, лакк дориси ва тарёқ ишлатйш, эрта наҳорда сиркага муррий қўшиб ичириш керак.
Суюқ овқатлар семиртиргани учун уларни камроқ истеъмол қилиш лозим, аксинча, қуюқ овқатлар оздиргани учун кўпроқ енг.
Парҳез билан умуман иши йўқ аёллар кишини ҳайрон қолдиради. Уларнинг фикрлари фақат оилага қаратилган бўлса-да, мен уларни оқлай олмайман.
Уларни турфа навларга бўлиб чиқса бўлади:
1. Овқат ҳар қанча истеъмол қилса-да, семирмайдиган аёллар (аммо бундайлар 100 тадан бир нафарни ташкил этади. Аслида нозик жинс эгаларининг танаси ёғ йиғишга мойил бўлади).
2. Тез-тез овқат истеъмол қилиб туриш лозим ҳисобланган бирор касалликка дучор аёллар.
3. НАФСини тия олмайдиган аёллар. Учинчиси бир оз ранжитадиган бўлиб чиқдими? АСЛО, бу сўз парҳез тутадигаиларга қаттиқ таъсир қилса қиладики, аммо фақат нафси баланд бўлгани туфайлигина семириб кетган аёлларга мутлақо оғир ботмайди. Чунки улар барча нарсадан нафсларини устун қўядилар. Улар учун ўз жуфти ҳалолига ёқиш биринчи ўринда эмас, улар бирор ерга борганда ҳам дастурхонни бўшатиб қўйишдан уялмайдилар. Ким бйлсин, бир кун ейишга нонлари қолмаса, қайси йўлга кирар эканлар?!
ИнсОннинг нафси ҳар нарсага етакловчи балодир. Аслида бу мавзуга тўхталишимизга телевидениемизда намойиш этиладиган баъзи кўрсатувлар туртки бўлди. Бирма-бир санамайману, аммо сўнгги пайтларда кўнгилочар кўрсатувлар семизликни тарғиб этадигандай туюлади менга. Гўёки одамларни кулдиришда хўппа семизлардан фойдаланмасликнинг имкони йўкдай. Бўйидан кўра, энига йўғон бўлиб кетаётганлар билан суҳбатлар уюштирилади. Улар эса кунига қанча овқат истеъмол қилишларини, яъни нафсларини мутлақо тия олмасликларини мароқ билан сўзлаб берадилар. Бу қандай кўргулик бўлдики, семизликдан уялиш ўрнига, ундан мағрурлансак ва бу миллионлаб томошабинлар эътиборига ҳавола этилса.
Ўтмишдаги боболаримиз семизликни қоралаганликларини наҳот унутиб қўйган бўлсак?!
Энг ғашга тегадигани унда гўзаллик тимсоли саналмиш аёлларимиз ҳам ФАОЛ иштирок этишмокда. АЁЛнинг вазифаси нима ўзи: келажагини ўйлаб, оилали, фарзандли бўлишга интилишми ёки фақат фикру хаёли овқат бўлгани сабаб бу ўйлар унга ётмикин? Балки энди ўзини тўхтата олмаслигига шу қадар ишонганки, бунинг ҳеч ёмон томони йўқ ва бадқомат бўлиш фазилат деб бошқаларни ҳам ўзига эргаштиришга интиляптимикан? Уларга қараб хитоб айлагинг келади кишининг: “Нега энди бунчалар нафснинг қулига айландинг. Гўзал қоматли, хушрўй бўлишинг мумкин эди-ку, агар ўзингни овқатдан тия олганингда. Наҳот, буларнинг барчасидан ошқозонингни тинимсиз тўлдирипг қимматли бўлса…” Ахир дунёда овқат истеъмол қилишдан-да муҳимроқ нарсалар бор-ку. Инсон дунёда фақат ейиш ва ичиш учунгина яшайдими?
Аслида семизлик икки жинс эгаларига ҳам катта зарар. Инсон оғирлашади, ҳаракатланиши қийин бўлиб қолади ва семизлик ортидан танамиз фаолияти ҳам бузилади. Натижада ортиқча касаллик ортгириб оламиз. Эркакларимиз овқатни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қиладиган ёки ниҳоятда гавдали бўлишса, “Ҳа, эркак киши-да, унга ярашади, куч керак, нари борса, эркаклар ўзи шунақа нафсни жиловлай олмайдиган бўлишади”, деб қўямиз. Аммо аёлларимизга бу таъриф сира ҳам “ўтирмайди”.
Семириб кетган аёллар билан суҳбатлашганда қуйидаги баҳоналарни такрорлашганига гувоҳ бўласиз: “Эрим, семиз бўлсанг ҳам, менга ёқасан, дейди”… “…Бизнинг зотимиз ўзи шунақа”,
“Семизлигим менга ҳалақит бермайди”… “Баъзи озғинлардан чаққон ҳаракат қила оламан” ва ҳоказо.
Аммо вазнлари ҳаддан зиёд ортиқчалиги оқибатида дуч келаётган кўплаб муаммолари ҳақида гапиришни лозим топишмайди. Чунки бу – уларнинг нафс йўлидаги манфаатларига тўғри келмайди-да (вазни ниҳоятда ортиқчалар тез чарчайдиган, тез терлайдиган бўлишлари аввалдан маълум. Ҳеч кимни ҳақорат қилмоқчи эмасмизу, аммо бундайлар қайси тоифа эркакларга ёқиши мумкин?)
Америка ва баъзи ривожланган мамлакатларда ўта енгил ҳаёт тарзи, ҳаракатсизлик туфайли вазни ҳаддан зиёд ортиқча бўлиб кетганлар нақадар беўхшов эканига бир неча бор “ойнаи жаҳон” орқали гувоҳ бўлганмиз ва улар қандай азият чекаётганини ҳам кўп эшитганмиз. Айнан нафс муаммоси туфайли бугунги кунда турли жарроҳлик йўллари билан вазнни камайтириш авжига чиқиб кетди. Аммо шифокор аралашуви ҳар доим ҳам муваффақиятли кечавермайди. Бир кунда озиб қолишни истаганлар орасида касалманд бўлиб қолганлар қанча. Ёки бир ойда ақл бовар қилмас даражада оздирадиган, аммо танамиз аъзоларини ишдан чиқарадиган турли дориларни истеъмол қилганларнинг ҳам аҳволи фожеали бўлиб қолганини эшитмаганлар бормикин?!
Энди асосий мавзуга ўтсак. Эркаклар, асосан, бели ингичка аёлларни ёқтирадилар. Бу ўрганилган ва исботланган далил. Шу ўринда бугунга қадар ёзилган бадиий асарларга ҳам эътибор қаратилган. Сабаб ҳозирги замон эркаклари билан аввалгиларининг дидларини солиштиришдир. Бирорта ҳикоя, роман йўқки, унда аёл иштирок этмасин ва унинг
гўзаллигига алоҳида тавсиф бериб ўтилмаган бўлсин. Ана шундай асарларда инсониятнинг гўзал бир бўлаги бўлмиш аёллар муаллиф томонидан турлича таърифланган. Қайсидир асарда гўзал кўзлар, бошқасида унинг ой каби нурли юзи, сийнаси ва жисмидаги бошқа бир қисм эътибор билан тилга олинади. Аммо романларда аёл гўзаллигини таърифловчи қисмлар ўрганиб чиқидганда ҳам шу нарса аникдандики, кўпгина ёзувчилар асардаги гўзал хилқатни тавсифлаётганда аксарият ҳолларда унинг ингичка белига урғу бериб ўтишган.
Хулоса шундай бўладики, аввал ҳам, ҳозир ҳам эркакларга кўпроқ нозик белли аёллар маъқул келади. Шуни ҳам унутмангки, тўлалик ёшни ҳам катга қилиб кўрсатади.
Хурматли аёллар, сизларни эркакларга ёқиш учун емай-ичмай юришга ундаш ниятимиз йўқ. Фақат ўзингизга эътибор қилинг, нафсни вақтида жиловлаб олиш лозимлигини эслатиб қўймоқчимиз, холос. Ваҳоланки, шариатда шарм йўқ, деб бежиз айтмишмаган. Парҳезга тўхталадиган бўлсак, унга ҳам ортиқча эътибор бериб юборманг. Европада доимий парҳез билан юриш шу қадар аянчли аҳволга келиб қолдики, дастлабки намуна деб қаралиши сабаб бугунги кунда ўта озғин моделлар ҳаттоки кўргазма подиумларига қўйилмаяпти. Моделларнинг қувватсизликдан азият чекишлари у ёкда турсин, уларга эргашган ва улар кийган кийимларни сотиб олмоқчи бўлган европалик кўплаб (асосан балоғат ёшига етаётганлар) қизлар танага витамин етишмаслиги оқибатида турли касалликларга ҳам чалинишмоқда. Сўнгги йилларда моделларнинг дармонсизликдан оламдан ўтиш ҳолатлари ҳам
кузатилаётгани сабабли машҳур кутурьерлар яратадиган либослар рекламасини ўрта ванзли моделларга топшириш масаласи муҳокама қилинмокда. Шу ўринда қўпол бўлса-да, халқ орасида юрадиган бир ибора ёдга тушади: “Эркаклар ит эмаски, суякка ташлансалар”. Бу ниҳоятда озғин бўлган аёлларга қарата айтилганига шубҳа йўқ. Чунки чиройли қоматли, нозик белли бўлиш билан ўта озғин бўлиш ўртасида катта фарқ бор.
Азиз аёллар, доимо гўзал ва ёш бўлинг. Хохдардикки, нафс туфайлигина Аллоҳ томонидан инъом этилган жозибадор қоматимиздан воз кечмайлик, гўзаллигимиз кўча-куйда юрадиган дуч келган эркакка эмас, жуфти ҳалолимизга бағишланган бўлсин!

Post has attachment
Майда балиқчаларни то кузгача бир ёзлик ҳолатигача етиштиришда озиқлантириш меъёрлари

Майда балиқчаларни то кузгача бир ёзлик ҳолатигача етиштиришда озиқлантириш меъёрлари
Бассейнларга махсус целлофан қопларда келтирилган чавоқлар ўтказилади ва сув ҳарорати мўътадил (22—26° С) ҳолатга келтирилади. Бассейнда чавоқлар майда табиий озуқа, яшил сув ўтлари (хлорелла, сцедесмус), коловраткалар, майда шохдор мўйловли тубан қисқичбақасимонлар, куракоёқли майда қисқичбақасимонлар каби организмлар билан озиқ- лантирилади. Артемия салина, дафния, мизид, гаммарид каби озуқа объектлари махсус ҳовузларда етиштирилади. Сув ҳароратига қараб озиқлантириш жадвалда кўрсатилган ва шу асосда бассейнларга берилади.Тирик табиий озуқа етиштириш учун хўжаликда кичик — Ixl метрли, 2×1 метрли бетон ҳовузлар тайёрланади. Opra- ник ўғит (мол гўнги) буларнинг озуқаси бўлиб ҳисобланади. Табиий озуқа етиштириш технологияси оддий, ўзингиз тайёрланг.Карп малкилари 2—3 грамм бўлганда сотиб олинган ёкиўз хўжалигида тайёрланган юқори даражали протеинли (50 фоизли) омихта ем билан боқиш тавсия этилади. Сеголетка, товар балиқлар учун, протеини 37 фоизли омихта ем берилади. Бу емларни хўжалик томонидан озуқа компонент- лари харид қилиниб, тайёрланиши мумкин. Чиноз омихта ем заводи томонидан ишлаб чиқарилган PKC-I русумдаги ем билан чавоқларни, малкиларни боқиш мақсадга мувофиқ. Чавоқлар бир кунда ка ми да 6—8 маротаба озиқланти- рилиши керак. Берилган озуқани чавоқдар ейиши кузатила- ди ва хулосалар асосида белгиланган суткалик рационга ўзгаргириш киритилади.Сеголеткаларни етиштириш даврида сув ҳарорати, сувда эриган кислород (термооксиметр билан ўлчанган) миқдори, сув муҳити (pH), табиий озуқа билан озиқлантириш ишлари доимий назорат талаб қилади.Чавоқларни боқишда табиий озуқани кенг ишлатиш бир- ламчи юқори даражали оқсилли омихта емлар сарфини ка- майишига олиб келади. Масалан, битга бассейнда 10 минг чавоқ бор, уларнинг оғирлиги бир ойда ўртача 6—7 г бўлса, умумий оғирлиги 70—80 кг ни ташкил қилади. Бу чавоқларни 6—7 г бўлиши учун 70—80 кг ем сарф этилган, бу микдордаги омихта емнинг 50 фоизи ўрнига табиий тирик организмлар билан боқиш ташкил қилинган бўлса, у ҳолда қимматбаҳо ем сарфи анча камайтирилади.Бассейнларда ортиқча етиштирилган майда чавоқларни бошқа фермерлар хўжаликларига сотиш ёки табиий кўллар- ни балиқлашшришга бериб юбориш мумкин. Агарда 50 фоиз табиий озуқа бўлса, қолганига 50 фоиз баланслашган омихта ем билан боқилса — бу усул тўлиқ бўлмаган жадал балиқ боқишга тегишлидир. Аммо жадал балиқ боқишда табиий озуқа, минерал ўғит ишлатилмайди. Доим баланслашган омихта ем билан боқиш тавсия этилади.Сув ҳарорати ва бир ёзги балиқларнинг ўртача оғирлигига қараб уларни озиқлантириш меъёрлари (балиқлар оғирлигига нисбатан фоиз ҳисобида)
23-жадвал
Малки (баликчалар) ва сеголеткалар оғирлиги (г) хисобнда Сув хароратп0 С
20-25 25-30
1-3 25 30
3 5 15 20
5-10 11 17
10-20 8 19
. 20-35 -• . 7.5 10
35-50 7.1
9,5

Post has attachment
«ЕЙМИЗ ВА ОЗАМИЗ»

«ЕЙМИЗ ВА ОЗАМИЗ»
Француз диетологи Мишел Монтиньяк соғлом овқатланиш тизимини жорий этгани боис бутун дунёга машҳур бўлди. Монтиньякнинг асосланган қарашларига кўра, қизил вино ичиш мутлақо тавсия этилмайди! Унинг қонунига амалқиласизми-йўқми, ўзингизга ҳавола, бироқ биз сизга келишган қоматингиз учун хавф туғдирмайдиган фойдали маҳсулотларни истеъмол қилишни маслаҳат берамиз.
Абадий ҳақиқат – ҳеч қачон, ҳатто қаттиқ чарчаган ва оч қолган такдирда ҳам кечаси овқатланманг. Агар чидай олмаётган бўлсангиз, салат ёки ёғсиз балиқ ейишингиз мумкин.
Ҳеч бўлмаса, ҳафтасига икки маротаба кечки овқат билан мевали салат ва бир стакан қатиқ ичинг.
Нонушта ва тушликни ҳеч қачон канда кдлманг! Фақат ҳаддан зиёд кўп еманг.
Картошкали таом, банан ва қовурилган картошкаларни тавсия этмаймиз.
Ишхонада анъанага айланган чой билан торт ейишдан воз кечинг. Майли, кимдир торт ея қолсин, сиз эса асалли кўк чой билан қуруқ мевалардан истеъмол қилинг.
Баъзан ёнғоқ еб туришни ҳам тавсия этамиз, у жудаям фойдали, витаминларга бой. Бироқ ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилманг, чунки ёнғоқ ёғга жудаям бой.
Фақатгина тозаланган сувдан ичинг, кўк чой, ўтдан тайёрланган дамламалар, шарбатлар (асосан янги тайёрланганлари) ичиб туришингиз мумкин.
Ҳар қандай газланган ширин сувлардан ўзингизни тийинг.
Анъанага айланган таомларни қомат ва организм учун фойдали бўлган маҳсулотлар билан алмаштириб туринг. Масалан, қовурилган таомлар ўрнига бодринг ва помидор дан тайёрланган салат, макаронли эмас, балки сабзавотли шўрва, ширинликни яхши кўрадиганлар учун эса торт, пирожнийнинг ўрнига йогурт, шакар ўрнига асал, юмшоқ оқ нон ўрнига суви қочган қора нон…
Зираворлар, айниқса, мурч ва туз ипггаҳани очад и, кўп овқат истеъмол қилишга олиб келади. Шунинг учун улардан фойдаланишни чегаралаш лозим.
Истеъмол қилаётган таомингизнинг мазасидан баҳра олинг.
Юқоридагиларнинг ҳаммаси келишган қоматингизни сакдашга ёрдам беради. Фақат уларга ўз вақтида ва ҳар доим амал қилиш лозим.

Post has attachment

Post has attachment
БЕҲИЛИ ДОРИВОР
Беҳи – парҳезбоп, истеъмол учун жуда фойдалидир. Унинг таркибида холестерин, ёғ ва натрия моддалари мавжуд эмас, аммо шунга қарамай мис ва парҳез тола (клетчатка)лар жуда кўп. IOOrp беҳи таркибида 8,9 гр углеводлар мавжуд бўлиб, улардан 7,0 гр фруктозадан иборат, колганини эса – глюкоза ва сахароза моддалари ташкил этади. Беҳининг таркибида А провитамини, В,, B2, B6, С, Е, PP витаминлари ва бир қатор макро ҳамда микро унсурлар мавжуддир. Беҳининг таркибида 144гр калий мавжуд бўлиб, у натрий моддасидан кўра 10 баробар юқори туради. Беҳи олма ва лимон кислоталарига ҳам жуда бойдир. Шунингдек, унда тартрон ва пектин моддалари етарлидир. Ba энг асосийси – беҳи руҳиятга таъсир этиб, стресс ҳолатлари билан ўта фаол кураш олиб боради.
Асаб тизими. Беҳининг таркибида антиоксидант моддалари кўп бўлиб, улар эркин радикалар билан курашиб, саратон касаллигини ривохланиш хавфини камайтиради. Ўзининг антиоксидант хусусиятларига кўра ушбу мева соф аскорбин кислотасини ўрнини боса олади. Шунинг учун, беҳи меваси сабаб таранг ҳолатлар билан курашиб табиат берган тинчлантирувчи таом сифатида истеъмолга ўтишига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади.
ОРВИ. Беҳи меваси вирусга қарши хусусиятларга эга бўлиб, грипп касаллиги билан курашишда яхши натижаларни кўрсатади.
Ошқозон яраси. Япония тадкиқотларига кўра, беҳи меваси ошқозон хасталигини даволар экан.
Кўриш қобилияти (Зрение) ва Жигар. Кўз
хасталиклари ва жигарда муаммолари бўлган беморларга беҳи мевасини кўп истеъмол қилиш жуда фойдалидир.
{:uz}ИСТЕЪМОЛ УЧУН ЯРОҚСИЗ МЕВА? СИЗ АЛБАТТА УНИ ТАЙЁРЛАШНИ БИЛИБ ОЛАСИЗ{:}{:az}ISTE’MOL UCHUN YAROQSIZ MEVA? SIZ ALBATTA UNI TAYYORLASHNI BILIB OLASIZ{:} {:uz}БЕҲИ СИРЛАРИ ВА СТРЕССГА ҚАРШИ БЕҲИ{:}{:az}BEHI SIRLARI VA STRESSGA QARSHI BEHI{:}

Post has attachment

Post has attachment
Олма дарахтини экиш ва асраш
http://www.kutubxona.ru/olma-darakhtini-yekish-va-asrash/


Олма дарахтини экиш ва асраш
Олма ниҳоли ҳам баҳорда, ҳам кузда ўтказилади. Олмага ҳавоси куруқ, шамол бўлмайдиган жой керак.Агар анзур пиёзини олма дарахтининг томири остига қўйиб экилса, қурт тушишидан омон бўлади.Агар чўчқанинг гўнгини бир идишга солиб, идишни одам сийдиги билан тўлдириб, бир кеча- кундуз қолдирилса, сўнг олма дарахтининг томирига қуйилса, дарахтда мавжуд бўлган қуртларнинг барчаси йўқолади.Агар олма дарахтининг томирини тупрокдан очиб, ўша томирлар шароб қуйқаси билан бўялса, мазкур дарахтнинг олмаси ширин бўлади.Эшакнинг ҳали қуримаган гўнгини сув билан аралаштириб, ундан бир кўзасини олма дарахтининг томирига қуйилса ва етти кун шу усулда амал қилинса, дарахтда мавжуд бўлган иллатларни бартараф қилади.Агар олма дарахтининг томири ва шохлари мол ўти билан бўялса, қуртлардан омон бўлади.Агар олма дарахтининг томири тагига ҳар йили тўрт бор бир қарич чуқурликда нам ўтадиган даражада инсон сийдиги қуйилса, олма ёки шафтоли меваси қизил бўлади.Агар бу икки дарахтнинг жануб томонидаги ерга яқин шохларини томирига боғлаб қўйидса ва тагига офтоб таъсир қиладиган қилиб бир кўза сгув қуйиб қўйилса, уларнинг олма ва шафтолиси қизил бўлади.
Wait while more posts are being loaded