Profile

Cover photo
Ozodlik Radiosi
469 followers|129,158 views
AboutPostsPhotosYouTube

Stream

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Ўзбеклар тадбиркор бўлиб Мирзиёев истаган юзта товуқни боқишга ошиқмаётир

Ўзбекистонда давлат банклари майда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсларга имтиёзли микрокредитлар таклиф қила бошлади. Банкларга кўра, ойлик энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган микрокредитларни бериш "оддий аҳолини тадбиркор қилиш" мақсадини кўзлаган. Бироқ, Озодлик суҳбатлашган тадбиркор ва иқтисодчилар ажратилаётган кредит миқдори тадбиркорликка етмаслигини айтадилар.

"Юзта товуқ боқсин"

Банкларга кўра, микрокредитлар таклиф қилиш тадбири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

14 январь куни Тошкентда Ўзбекистонни 2017 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида гапирган президент Мирзиёев аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш заруратига эътибор қаратганди:

- Бизни одамлар 30 сотик ери бор қишлоқда. "Кам таъминланган оила," деймиз оғзимизни тўлдириб. Ҳа ўша кам таъминланган тўртта боласи бўлса, юзта товуқ боқсин. Йигирмата лимон ёнғоқ қилсин, бўлди. Кам таъминланган оила бўлмайди, - деб айтганди Шавкат Мирзиёев.

Озодлик суҳбатлашган давлат банкларидан бирининг ходимига кўра, айни кунларда Ўзбекистоннинга барча шаҳар ва қишлоқларида банклар ходимлари уйма-уй юриб, тадбиркорлик билан шуғалланмоқчи бўлганларга микрокредитлар таклиф қилмоқда.

-9 фоиздан бир ярим йил муддатга 14,5 миллион сўм бериляпти. Жойингиз бўлса, аренда договорини олиб келасиз, паспорт копияси, маҳалладан маълумотнома сўралади. Кейин, бизнес планингиз бўлиши керак. Агар кўпроқ кредит олмоқчи бўлсангиз, залог керак. Уларга нотурар жой, машина ёки ойлиги бир миллиондан кўпроқ бўлган шахснинг кафиллиги киради, - деди банк ходими.

Ўзбекистон Миллий Банкининг мутахассиси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда қирқдан зиёд тадбиркорлик турларига кредитлар ажратилишини айтди.

Улар жумласига қуён боқишу сартарошликдан тортиб нонвойчилигу чилангарликка қадар бўлган меҳнат турлари киритилган.

"Тепадан силжиш"

Озодлик тўплаган маълумотларга кўра, микрокредитлар жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган миқдорида йиллик 9 фоиз ставка бўйича 18 ой муддатга берилади.

Юридик шахс мақомига эга бўлган микрофирма ва деҳқон хўжаликларига ҳам кредитлар айни муддат ва ставкада, аммо энг кам иш ҳақининг 300 баробаридан ошмаган миқдорда ажратилади.

Ҳозирда Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 146 минг сўм этиб белгиланган.

146 минг сўм 18 январь куни белгиланган давлат курси бўйича 45 АҚШ долларига, қора бозор курси бўйича - 22 АҚШ долларига тенгдир.

Озодлик суҳбатлашган иқтисодчи ва тадбиркорларга кўра, ажратилаётган кредит миқдори етарли эмас.

- 15-20 миллион сўмга ҳозирги кунда иш бошлаш қийинчилик туғдиради, деб биламан. Бу тадбирни ўлик нуқтадан силжиш, деб атасак бўлади. Шу маҳалгача бунақа бир ҳаракат кўзга ташланмаган эди. Кредитлар тор доирадаги одамларга бериладиган маблағ сифатида кўрилса, ҳозирда энди-энди тепадан бир силжиш бўлаяпти, аммо банклар кўриниб турибдики, бу нарсага ҳали тайёр эмас, - дейди Тошкентдан иқтисодчи Тошбек.

Тўловлар ва ҳужжатбозлик

Ўзбекистон банкларида кредит ставкалари ҳозирга қадар 18 фоиздан паст тушмаган.

Тошкентдаги қурилиш моллари бозорида ишлайдиган тадбиркорлардан бири банклар аҳолига берадиган кредит ставкаларининг 18 фоиздан 9 фоизга тушганини ижобий баҳолади, аммо бу қадам тадбиркорликни ривожлантириш учун омил бўлолмаслигини айтади:

- Тўққиз фоиз бу жуда яхши. Ҳозир банклар 18 фоизгача кредит беради. Масалан 100 миллион олсангиз бир йилда 18 миллион фоиз тўлайсиз. Лекин гап бунда ҳам эмас. Гап банкларда. Масалан, нақд пул билан пластик карточкадаги пулнинг орасидаги фарқ ҳозир 20 фоиз. Бир йилдан кейин 30га ҳам чиқади. Иккинчидан, банклар пул ўтказмаларига 3 фоизгача хизмат ҳақи олади. Бу жуда кўп. Учинчидан, банклар абонплата, яъни ҳисоб рақами очгандан кейин энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ҳар ой пулингиздан чегириб олади. Мана шулар тадбиркорнинг кўнглини ишдан совутади. Токи банк тизимида ислоҳот бўлмас экан, тадбиркорнинг иши олға силжимайди, деди тадбиркор.

Озодлик билан Telegram орқали боғланган тошкентлик тадбиркорлардан бири банклар ходимлари микрокредитлар таклифи қилинган варақалар тарқатаётганини билдирди.

"Уйма-уй юриб тарқатиб юришибди.. Ўзим Чилонзорда дўконим бор. Банкка телефон қилиб, дўконга холодильник олиб берасизларми, деб сўрадим. Келинг, нима ҳужжат қилиш кераклигини айтамиз, дейишди. Кўрамиз ҳали. Агар аввалгидай ҳужжатбозлик бўлса, раҳмат, деб келаверамиз. Чунки, олдин банкка неча бор борган бўлсам, нимага келдинг, кимга келдинг иши бўлмас эди. Айникса, эшик олдида милиция ходими, ҳа нега келдинг, деб қўпол муомиласи билан кайфиятингни туширворарди," деб ёзди тошкентлик тадбиркор.

Озодлик суҳбатлашган тадбиркорлар банк тизимини ислоҳ қилмасдан, нақд ва ҳисоб рақамига ўтказиладиган пул ўртасидаги фарқни тугатмасдан, валютанинг қора бозор ва расмий курс ўртасидаги катта тафовутни йўқотмасдан туриб, бу соҳада ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонмасликларини айтадилар.

http://www.ozodlik.mobi/a/28241387.html
 ·  Translate
​Ўзбекистонда давлат банклари майда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсларга имтиёзли микрокредитлар таклиф қила бошлади. Банкларга кўра, ойлик энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган микрокредитларни бериш “оддий аҳолини тадбиркор қилиш” мақсадини кўзлаган. Бироқ, Озодлик суҳбатлашган тадбиркор ва иқтисодчилар ажратилажак кредитнинг тадбиркорликни йўлга қўйишга етарли эмаслигини айтадилар.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Мирзиёев Каримовнинг қарорини ўзгартириб, ҳоким ўринбосарларига бошқа вазифа топширди

Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ҳокимнинг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг 14 январь куни бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида маълум қилди.

Бу ҳақдаги қарорни Президент 2016 йил 22 декабрда имзолагани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Шундай қилиб, Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ислом Каримовнинг ўтган йилги қарорини бекор қилди.

Ислом Каримов 2016 йил, 24 февралда имзолаган қарори билан таъсис этилган ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб турган мулозим маъмурий масалалар, ҳуқуқ-тартибот, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёшлар сиёсати билан шуғулланиши лозим эди.

Эндиликда, яъни янги Президентнинг қарори билан барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари билан шуғулланади.

Шавкат Мирзиёев ўз қарорини қабул қилишда “ҳокимликларнинг тузилмасини ишлаб чиқишда тўпланган тажриба ҳамда бир қатор вилоятлар ҳокимларининг таклифлари”ни ҳисобга олганини айтди.

Президент, шунингдек, чегарага яқин 80 та туманда ҳокимнинг махсус ёрдамчиси лавозими киритилгани, жами 739 та қўшимча штат ташкил этилганини хабар қилди.

Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари нима билан шуғулланишларини мамлакат раҳбари ўз нутқида аниқ-тиниқ айтди: улар иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари билан шуғулланади. Бундан биринчи ўринбосар тадбиркорнинг ҳимоячиси, деган мантиқ келиб чиқади.

Хўш, янги ўринбосарлар тадбиркорни ҳимоя қила оладими? Агар андижонлик тадбиркор Рафиқ Исроиловнинг кўргиликлари эсланса, ҳозирча бу саволга “Ҳа”, деб жавоб бериш мушкул.

Биринчи ўринбосарлар зиммасига ортилган яна бир юк

Афтидан ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари аҳолини иш билан таъминлаш масаласини ҳам шахсан назорат қилади.

Мирзиёев ўз нутқида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласида қўшиб ёзиш ҳолатлари мавжудлигини тан олди, бу муаммоларга барҳам бериш бутун Макроиқтисодиёт комплекси ва шахсан меҳнат вазирининг биринчи даражали вазифасига айланиши керак эканлигини таъкидлади ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг бир “моделини” айтиб бердики, нутқнинг ўша парчасини айнан келтирамиз:

Ишга жойлаштиришнинг Мирзиёев модели

“Аниқ бир мисол билан ушбу муаммони ҳал этишнинг реал йўлини айтмоқчиман. Андижон вилоятининг аҳоли зич жойлашган Олтинкўл туманида 7 та касб-ҳунар коллежи бор, уларни бу йил турли мутахассисликлар бўйича 2 минг 300 нафар битирувчи тамомлайди. Туман ҳудудида 714 та хўжалик юритувчи субъект, жумладан, саноатда – 371 та субъект, қурилишда – 167 та субъект, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида – 156 та субъект ва бошқа ташкилотлар фаолият кўрсатади.

Тумандаги ҳар бир хўжалик субъектига ўртача 3 нафар битирувчи тўғри келади.

Туманда бюджетдан ойлик оладиган иқтисодий комплекс ташкилотларидаги жами 400 нафар ходим ушбу корхоналарнинг самарали ишлашига амалий ёрдам берса, масалан, кимгадир кредит, яна кимга хомашё ёки малакали маслаҳат билан кўмаклашса, бу ишни бемалол бажарса бўлади. Агар ана шу 400 нафар одам ойига биттадан иш ўрни ташкил этишга кўмаклашса, бир йилда 4 минг 800 та янги иш жойига эга бўлиш мумкин”, деди Шавкат Мирзиёев.

Яна ҳашарми?!

Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, иқтисодчи Сапарбой Жубаев, Президентнинг бу гапини шарҳлар экан, “400 киши янги иш жойи яратиш билан шуғулланадиган бўлса, уларнинг ишни ким қилади?!”, деб хайрон бўлди.

Агар Мирзиёев келтирган мисол “модел”дан келиб чиқилса, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари бундан буён бюджетдан ойлик оладиган иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарларидан ҳар ойда (чоракда, йилда...) неча кишини ишга жойлаштиргани тўғрисида ҳисобот йиғиш билан шуғулланади.

Қамчи ёки ширин кулча

Президент ўз нутқида ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари учун жазо ёки мукофот механизми белгиланганини ҳам айтиб ўтди. Бу механизм ўта жўн: биринчи ўринбосарлар янги иш ўринлари яратиш юзасидан тасдиқланган кўрсаткичларни, ҳар ой якунига кўра бажарилишини таъминлаган тақдирда, уларнинг иш ҳақига 20 фоиз қўшимча қўшиш билан рағбатлантирилади. Ана шу кўрсаткичлар бажарилиши таъминланмаса, аксинча, уларнинг иш ҳақидан 20 фоиз ушлаб қолинади.

Худди шундай жазо ва рағбатлантириш ҳокимларнинг ўзига нисбатан ҳам қўлланилади – фақат 15 фоиз даражасида.

http://www.ozodlik.mobi/a/28241327.html
 ·  Translate
Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ҳокимнинг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди. Шундай қилиб, Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ислом Каримовнинг ўтган йилги қарорини бекор қилди.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Ўзбекистонда сайёҳлик операторларига нақд валюта билан ишлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда сайёҳлик операторлари ва меҳмонхоналарга хориж фуқароларидан нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди. Бундан буён Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳ мазкур хизматлар тўлқоини валютада амалга ошира олади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 17 январь куни хабар қилишича, Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 12 январдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхонага жойлаштириш хизматлари учун тўловлар фақатгина эркин конвертация қилинувчи валютада амалга оширилиши тўғрисидаги талаб кучга кирган эди.

http://www.ozodlik.mobi/a/28240443.html
 ·  Translate
Ўзбекистонда сайёҳлик операторлари ва меҳмонхоналарга хориж фуқароларидан нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди. Бундан буён Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳ мазкур хизматлар тўлқоини валютада
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Мирзиёев туғилган Зомин туманида "Оқ масжид" қурилмоқда

Жиззахнинг Шавкат Мирзиёев туғилиб ўсган Зомин тумани марказида муҳташам масжид қурилмоқда. Зоминликлар орасида "Оқ масжид" номини олиб улгурган янги бино камида 13 асрлик тарихга эга бўлган қадамжо - "Хожа қаҳҳор вали" комплексига кирувчи эски "Холид ибн Болид" масжиди ёнида қурилмоқда.

Зоминликлар янги масжидни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурдирмоқда, деб ишонмоқда.

Туман ҳокимлигида ишлайдиган мулозим қурилиш ой бошида бошлангани, объект тўрт тарафидан тўсиб қўйилганини айтди. Бу мулозимнинг исми ва мансаби ошкор қилинмаётир.

"Мен бозор куни (якшанба куни - таҳр.) ўша жойда бўлдим. Қурувчилар якшанба куни ҳам ишлаб ётибди. Бир ойга етиб қолди, қурилишлар зўр кетаяпти. Ҳамма томонини ўраб қўйишган, лекин", деди маҳаллий мулозим.

​Озодлик сўрови билан Зомин шаҳарчасига борган жиззахлик фаоллардан бири янги масжид қурилаётган майдон атрофи тўлиқ ўраб олингани, қурилиш ҳудудидига ҳеч ким киритилмаётганини айтди:

"Ҳеч кимни яқинлаштирмаяпти. Ўша эски масжид ўрнида қурилаяпти экан. Ўша ерда яшайдиганлар кириб турган кичкинагина масжид. Қурилишга 3 гектарча жой ажратилган, дейишди. Лекин мен қурилиш ҳақида аниқ маълумот ололмадим, чунки маҳаллий аҳоли ёки ҳокимият идоралари умуман аралаштирилмаяпти".

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган масжидга тегишли кўрилган фотосурат тарқалди. Суратда икки минораси, улкан хонақоҳ ва катта саҳни бўлган муҳташам масжид акс этган. Унинг айнан Зоминда қурилаётган масжидга тегишли эканини тасдиқлаган ва Озодликка ижтимоий тармоқлар орқали боғланган зоминликлардан бири маҳаллий аҳоли бу масжидни Тошкентдаги "Минор" масжидига қиёслаб, ҳозирданоқ "Оқ масжид" деб атай бошлаганини ёзди.

Зомин тумани маҳаллий ҳокимият идораларидан биридан олинган маълумотга кўра, янги масжид қурилиши январь ойи бошида бошланган ва уни Наврўз байрами - 21 мартга қадар битириш кўзланмоқда.

Масжид қурилиши учун сарфланаётган маблағ эса, маҳаллий расмийларга кўра, Тошкентдан ажратилмоқда.

"Зомин тумани, Жиззах вилояти ҳокимлиги, умуман, аралашаётгани йўқ. Бизни объектнинг ичига киритишмаяпти ҳам. Пул ҳам, қурилиш материаллари ҳам тўғри Тошкентдан келаяпти. Ўша "Холид ибн Болид" масжиди ўрнида қурилаяпти", деди маҳаллий расмий.

Озодликка маълум бўлишича, Наврўз байрамига битказиш учун шиддат билан олиб борилаётган қурилиш майдони нафақат Зомин тумани, балки Жиззах вилоятидаги қадимий тарихий обидалар жойлашган ҳудуддадир.

"Холид ибн Болид" масжиди эса, айрим манбаларда айтилишича, тарихи эрамиздан аввалги VII-V асрларга боғланган Зомин тумани марказидаги "Хожа қаҳҳор вали" қадамжоси комплекси таркибига киради.

Жиззах вилоятидаги сайёҳларни жалб қилиш мумкин бўлган тарихий ёдгорликларга қаратилган илмий ишлар, жумладан, Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида ҳозирланган илмий тадқиқотларда «Холид ибн Болид» (аслида Холиб ибн Волид бўлиши лозим - таҳр) масжидининг 15-асрда қурилгани, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида таъмирлангани айтилган.

Озодликнинг қурилиш ҳудуди яқинига борган манбаси, ҳозирча эски масжиднинг қурилиш майдони ўртасида ўраб қўйилгани¸ тез орада унинг бузилишидан хавотирлар борлигини айтди.

"Шу эски масжид ҳам бузиларкан, дейишаяпти. Лекин, қурилиш ҳақида Зоминда ҳеч ким, ҳеч нима билмаяпти", деди қурилиш жойига борган Озодлик манбаси.

Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида ҳозирланган илмий тадқиқотларда айтилишича, Зомин туманидаги "Хожа қаҳҳор вали" қадамжоси туман марказидаги "Холид ибн Болид" масжиди, халқ орасида муқаддас саналган ва ёши 2000 йилдан ошиқ, деб ишонилган "Боботут" дарахти, ёши бир неча минг йиллик, деб ишонилган бир неча улкан харсанг тошлардан иборатдир.

http://www.ozodlik.mobi/a/28236007.html
 ·  Translate
Жиззахнинг президент Шавкат Мирзиёев туғилиб ўсган Зомин тумани марказида муҳташам масжид қурилмоқда. Зоминликлар орасида "Оқ масжид" номини олиб улгурган янги бино камида 13 асрлик тарихга эга бўлган қадамжо - "Хожа қаҳҳор вали" комплексига кирувчи эски "Холид ибн Болид" масжиди ёнида қурилмоқда.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Каримовдан қолган мерос Мирзиёевнинг нутқидаги рақамларда акс этди

Вазирлар Маҳкамасининг 14 январда ўтказилган кенгайтирилган мажлиси Ислом Каримов давридаги шундай мажлислардан фарқ қилди.

Президент Мирзиёев ҳар чиқишида марҳум президентнинг ҳурматига айтадиган гапларини бу гал ҳам такрорлагани ҳисобга олинмаса, бошқа мақтов бўлмади. Президент нутқи танқид, танқид ва яна танқиддан иборат бўлди.

Президент ўз нутқида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига тўхталар экан, мамлакат олдида турган вазифаларни бундай белгилади:

"Биринчидан, нима сабабдан ўтган йилда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг айрим кўрсаткичларига эришилмади? Бунинг учун ким шахсан жавоб беради?

Иккинчидан, 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилаб олишимиз зарур.

Учинчидан, келгуси беш йил давомида қандай стратегик вазифаларни амалга оширишимиз керак?"

Шавкат Мирзиёев мажлис аҳли эътиборига ҳавола қилгани шу саволларга ўзи жавоб берар, яъни вазиятни таҳлил қилар экан, бир неча ўн рақам келтирдики, қуйида унинг нутқидан олинган ўша рақамларни келтирамиз.

Бу рақамлар мамлакатнинг Биринчи президентидан қолган мерос – Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий аҳвол тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилиши мумкин.

Барча рақамларни келтиришдан олдин бир-икки мисол:

$650 млн. - ўтган йили шунча пуллик мева-сабзавот экспорт қилинмай қолган.

1,5 миллион одам - Ўзбекистонда йилига шунча кишини ишга жойлаштиришга эҳтиёж бор. Ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган.

18 трлн. сўм – мамлакат бўйича шунча дебитор қарздорлик мавжуд, бу миқдорнинг 11 триллион сўми ёки 60 фоизи охирги 3 йил мобайнида чўзилиб келяпти.
Мана энди президент нутқида келтирилган рақамлар ва уларга боғлиқ ҳодисалар билан танишинг. Улар нутқда қай тартибда келган бўлса, ўша тартибда бераяпмиз.

Демак,

$20 млрд. - шунча маблағ - капитал қўйилмалар «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимига сарфланган, лекин суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш камайган.

40 минг киши - «Ўзтрансгаз» компанияси тизимида шунча ишчи-хизматчи бор. Дебитор қарздорлик 14 фоизга ошган.

67 минг киши - “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятида шунча ишчи-хизматчи, жумладан, қўштирноқ ичидаги «пул йиғувчи»лар мавжуд. Улар дебитор қарздорликка барҳам бера олмаяпти.

2,8 баробар - мамлакат автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги 3 йилда шунчага камайган. Бу соҳада импорт ҳажми экспортдан бир неча баробар юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса, импортга нисбатан 20 фоиздан ҳам паст бўлиб қолмоқда.

50% дан кам - бу мамлакат ички бозорининг кўплаб товарларга бўлган эҳтиёжи қондирилиш даражаси.

13 % - Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг 21 минг стандартидан шунча фоизигина Ўзбекистонда жорий этилган.

$1 млрд. 540 млн. - ўтган йили шунча миқдордаги прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолди. Шундан 570 миллион доллари Вазирлар Маҳкамаси комплексларига қарашли корхоналарга тўғри келади. 970 миллион доллар миқдоридаги кўрсаткичлар эса ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаган.

176 тадан 138 тага - Ўзбекистоннинг маҳсулоти экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 2010 йилга нисбатан шунчага камайган.

Ўнлаб марта - машинасозлик комплекси, «Ўзфармсаноат» концерни ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда импорт ҳажми экспорт ҳажмидан шунчага кўп.

25-30 % дан ошмайди - «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан.

$10 млрд. 800 млн. - шунча ҳажмдаги маҳсулот экспортини таъминлаш вазифаси қўйилди.

$650 млн. - ўтган йили шунча пуллик мева-сабзавот экспорт қилинмай қолган.

66 та - Ўзбекистоннинг шунча тумани мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган.

2 минг 500 нафар врач соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, энг аввало, қишлоқ врачлик пунктларида етишмайди.

30 мингдан зиёд ўзбекистонлик диагностика даражаси пастлиги ва врачларнинг малакаси етарли эмаслиги натижасида даволаниш учун хорижий мамлакатларга бормоқда.

174 та жиноят иши ўтган йили тиббиёт соҳасида қўзғатилган.

45% - мамлакат дорихоналарида мавжуд қиммат дорилар, нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган дорилар ҳажми шунчадир.

1 трлн 230 млрд сўм - шунча пул сўнгги 5 йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ажратилган.

340 номда - дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чегараланган нарх бўйича сотилиши лозим.

18 та шаҳар ва посёлканинг 2012-2015 йилларда ишлаб чиқилган бош режалари ҳалигача тасдиқланмаган.

17% - лицензияга эга бўлган 850 та лойиҳа ташкилотларининг атиги шунчаси, яъни 147 таси инвестиция дастурларини амалга оширишга жалб этилган.

80-йиллар даражасида қолиб кетган Ўзбекистондаги лойиҳа институтларининг моддий-техник базаси.

"Давлат маблағлари ва ресурслари талон-тарож қилинмоқда. Ўтган йили инспекциялар томонидан пудрат ишлари ҳажми 4 миллиард 700 миллион сўмга камайтирилган. 24 мингта лойиҳа экспертизадан ўтказилганида уларнинг нархи 1 триллион 500 миллиард сўмга камайтирилган".

$400 млн. - ўтган йили шунча пулга Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилган маҳсулот четдан импорт қилинган.

«Навоий» эркин иқтисодий зонасида ўтган 8 йил мобайнида атиги 24 та лойиҳа амалга оширилиб, уларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши жуда паст ва атиги 900 та одам ишга жойлаштирилган. Ўтган йили эса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга пасайган.

30% - хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш шунчага тушиб қолган.

25 йил - шунча вақтдан буён Молия вазирлигининг асосий вазифа ва функциялари тубдан қайта кўриб чиқилмаган.

16 минг одам - Молия вазирлиги таркибида шунча ходим ишлайди. Марказий аппарат ҳаддан ташқари кенгайиб кетган, ҳудудий органлар, Ғазначилик, Назорат-тафтиш бошқармаси, Пенсия жамғармаси ва яна 4 та махсус жамғарма мавжуд. Уларни сақлаш учун бюджетдан ҳар йили 350 миллиард сўм харажат қилинади.

18 трлн. сўм - шунча дебитор қарздорлик мавжуд, бу миқдорнинг 11 триллион сўми ёки 60 фоизи охирги 3 йил мобайнида чўзилиб келяпти.

Ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармасининг аппаратлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетган. Уларда жами 4 минг нафар ходим ишлайди ва уларнинг харажатига йилига 90 миллиард сўм давлат маблағи сарфланади

200 млрд.сўм - ўтган йилнинг ўзида 22 мингта ташкилотда жами шунча миқдордаги маблағ ўзлаштирилган ва уларни бошқа мақсадлар учун сарфлаш ҳолатлари аниқланган

1,5 миллион одам - Ўзбекистонда йилига шунча кишини ишга жойлаштиришга эҳтиёж бор. Ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган.

1 минг 27 та - шунча объект "Ноль" қиймати бўйича сотилган. Лекин уларнинг кўпчилиги, баъзиларини ҳисобга олмаганда, ишга туширилмаган ва вайрона ҳолида ётибди.

119 та акциядорлик жамиятидан фақат ярмининг 15 фоизлик улуши хорижий инвесторларга сотилган?

60-65% - Косонсой, Ангор, Музработ, Қизириқ, Шеробод, Қуйичирчиқ, Қўштепа туманларида пахта сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари ўтган шунчага бажарилган холос. Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларида бир қатор туманлар ва фермер хўжаликларида кутилган даражада пахта ҳосили олинмади. Зарбдор, Пахтакор, Арнасой, Мирзаобод, Ховос, Сардоба, Гулистон, Чуст ва Бекобод туманларида давлат захираси учун ғалла етказиб бериш мажбуриятлари бажарилмаган.

300 млрд. сўм - шунча пул жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Молия вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Жамғарма раҳбарияти фермер хўжаликларига тўлаб берилмаган.

20% - Ўзбекистонда мева-сабзавотни қайта ишлаш даражаси шу даражага ҳам етмайди.

53% - бу экспорт таркибида ип-калаванинг улуши миқдоридир.

41% - бу аҳолининг пойабзалга бўлган эҳтиёжини қондириш даражасидир.

27% - бу мактабгача таълим муассасалари қамраб олган болалар миқдори.

Яқинда тасдиқланган дастурга кўра, бу йўналишда 2 минг 200 та муассасанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.

2016 йилда Давлат хизматлари ягона порталига 534 минг фуқаро ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлардан 6 мингдан ортиғи ёки кўриб чиқилмаган, ёки уларга ўз вақтида жавоб берилмаган.

http://www.ozodlik.mobi/a/karimov-meros-mirziyoev-raqamlar/28239305.html
 ·  Translate
Вазирлар Маҳкамасининг 14 январда ўтказилган кенгайтирилган мажлиси Ислом Каримов давридаги шундай мажлислардан фарқ қилди. Президент Мирзиёев мажлисда қилган нутқи давомида мамлакатдаги жорий вазиятни таҳлил қилар экан, бир неча ўн рақам келтирдики, улар мамлакатнинг Биринчи президентидан қолган мерос – Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий аҳвол тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилиши мумкин.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Sizdan Telegram: Мирзиёевнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да ногирон қария кўчада қолмоқда

"Гап шундаки¸ мен бир йилдан ошиқ битта фирмада ишлайман. Қанча ишлаган бўлсам¸ ҳар сафар бир бечора, ночор одамни доим кўраман. Бир жойда доим - ишга кетаётганимда ҳам ёки қайтаётганимда ҳам кўраман ва жуда ачиниб кетаман ҳолатига. Энг ачинарлиси эса у қария одамку.

Биз ўзбек ёшларига доим қарияларни қадрлаш кераклигини ўргатишади, катталарга муносабат тўғрисида кўп лекциялар ўтилади. Бироқ, афсуски на катта ёшли, на кичкина ёшли одамлар бу қария инсонга эътибор беришади. Мен ҳам шундай ўтардим, чунки билмас эдим қандай ёрдам беришни ёки кимга мурожаат қилишни.

Яқинда ота-онам менга сизларга ёзишимни тавсия қилишди. Шу куниёқ, ишдан қайтаётганимда, ҳамма кўриши учун ва энг муҳими сизларни ишонтириш мақсадида, бу ночор одамни расмга олишга тўғри келди. Бу Фарғона шаҳар марказида бўлаётган ҳолат.

Ажаблантирадигани шуки, на милиция ходимлари эътибор бериб қариялар уйига жойлайди, на масъулиятли одамлар. Наҳотки, бизнинг юртимизда "қадрлаш қимматдир" деб турган бир пайтда, шунга ўхшаш инсонлар кўчаларда ётиб бу дунёдан кўз юмса. Қанча яна бу киши умрининг саноқли кунларини бу совуқ ва аччиқ ҳолатда устида бир юпқагина курткада ўтказади? Бу анча йиллардан буён ётиб келаётган киши.

Мен сизларга энг муҳим гапни ҳали айтмадим. Бу киши соғ эмас, яъни у инвалиддир. Иккала оёғи кесилган ва уларда протезлари бор. На уйи бор, на овқати. Тўғри, суратларни кўриб, "у ичадигандир" деб айтишингиз мумкин. Бироқ, ичса ҳам, совуқда бу табиийдир. Нима бўлганда ҳам бизга сизнинг ёрдамингиз керак.

Президент Мирзиёев бу йилни "халқ билан мулоқот йили" деб атаганлар. Агар сизлардан бир натижа бўлмаса, мен президентга ёзишга мажбур бўламан. Мен бошқа кузатиб тура олмайман. Мен сизлардан катта умид қилган учун биринчи бўлиб сизларга мурожаат қилдим. Сизларга ишонаман".
-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. **********************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

http://www.ozodlik.org/a/28227977.html
 ·  Translate
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим ...
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Россияда икки ўзбекистонлик 9 миллион рубл ўмарганликда айбланмоқда

Ўтган йилнинг августида Владимир шаҳридаги савдо марказидан 9 миллион рубль ўғирлаб кетганликда айбланаётган икки ўзбекистонликдан бири Москвада қўлга олинди. Полиция хабарига кўра, федерал қидирувда бўлган 23 яшар ўзбек муҳожири Россияга қайтиб кирганида ҳибсга олинган.

Владимир полиция бошқармаси ўтган йилнинг августидан буён халқаро қидирувда бўлган 23 яшар Ўзбекистон ватандошини ҳибсга олди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Владимир вилояти бўйича бошқармасида Озодликка исми ошкор қилинмаётган бу шахс шериги билан бирга маҳаллий тадбиркорнинг сейфидан 9 миллион рубл (~152 000 АҚШ доллари-таҳр.) ўмариб кетганида айбланаётганини билдиришди.

- Ўтган йилнинг августида Владимир шаҳар полициясига ариза билан мурожаат қилган маҳаллий тадбиркор 9 миллион рубл пули ўмарилганини хабар қилди. Пуллар Владимир шаҳрининг Куйбишев кўчасидаги савдо марказидаги унинг офисидаги сейфдан олиб кетилган экан. Жиноятчилар сейфда катта миқдорда пул борлигини олдиндан билиб олиб, тунда деворни бузиб кирган ва сейфни очиб, пулларни олиб кетган, деди Владимир вилояти матбуот хизмати навбатчи офицери.

Ҳодиса жойига келган тезкор-қидирув гуруҳи ходимлари назорат камераларидаги ёзувлардан тадбиркорга ёлланиб ишлаб келган 26 ва 23 яшар Ўзбекистон ватандошлари жиноятга алоқадорликда гумонланди.

Жиноятда айбланган ўзбек йигитларини излаб топишга Ички ишларнинг катта кучлари ташланди, миграция идоралари билан ҳамкорликда катта қидирув ишлари амалга оширилди. Аммо жиноят содир этилиши ортидан ўзбекистонлик ишчилар дарҳол Россияни тарк этишга улгурган экан. Улар халқаро қидирувга берилди.

Полиция хабарига кўра, 2017 йилнинг 10 январида айбланувчи шахслардан бири Москва аэропортларидан бири орқали Россияга кириб келгани тўғрисида оператив маълумот олинди.

11 январ куни 9 миллион рублни ўғирлашда гумонланаётган 23 яшар Ўзбекистон ватандоши Москва шаҳри ҳудудида қўлга олинди. Ҳозирда Владимирга олиб келинган муҳожир йигит суд қарори билан тергов якунига қадар ҳибсга олинди, у терговчилар томонидан сўроқ қилинаётгани айтилмоқда.

26 яшар иккинчи ўзбекистонлик қидируви давом этмоқда.

Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 158 моддаси 4 қисми (“Жиноий гуруҳ таркибида ўта катта миқдорда ўғирлик содир этиш”) асосида жиноий иш очилган.

Бу моддага кўра, жиноятчилар суд қарори билан 10 йиллик қамоқ муддатига маҳкум этилиши мумкин.

http://www.ozodlik.mobi/a/28241294.html
 ·  Translate
Ўтган йилнинг августида Владимир шаҳридаги савдо марказидан 9 миллион рубль ўғирлаб кетганликда айбланаётган икки ўзбекистонликдан бири Москвада қўлга олинди. Полиция хабарига кўра, федерал қидирувда бўлган 23 яшар ўзбек муҳожири Россияга қайтиб кирганида ҳибсга олинган.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Тошкентда “Лукойл”нинг илк заправкаси иш бошлайди

Россиянинг “Лукойл” ширкатининг ёнилғи қуйиш шохобчалари 30 январдан бошлаб тошкентлик ҳайдовчиларга ҳизмат кўрсатишни бошлайди.

Бу ҳақда Озодликка "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" ширкати вакили маълум қилди.

Озодлик суҳбатлашган “Ўзнефтмаҳсулот” мутаҳасислари яқин келажакда Ўзбекистонда “Лукойл” бренди остидаги автозаправкалар тармоғи вужудга келиши мамлакат ëнилғи бозори мувозанатига сабаб бўлишини таҳмин қилишмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг исми сир қолишини истаган мухандиси Озодлик билан суҳбатда Тошкент шаҳрининг Қорасув массивида жойлашган собиқ авиация заводи яқинида Россиянинг “Лукойл” нефть компаниясининг автомобилларга ëнилғи қуриш шохобчаси (АЁҚШ) қурилиши тугалланганлигини айтди.

Муҳандисга кўра¸ АËҚШ давлат стандартларига мос келади ва 30 январ куни мижозларга ҳизмат кўрсатишга ҳозир:

- Тошкент шаҳрининг Қорасув массивида жойлашган собиқ авиация заводи яқинида Россиянинг “Лукойл” нефть компаниясининг автомобилларга ëнилғи қуриш шохобчаси (АЁҚШ) қурилиши тугалланди.

Шаҳарнинг бошқа жойларида ҳам айни АËҚШлар қурилиши режага киртилган¸ деди муҳандис.

Бензин Россиядан келтирилади

Суҳбатдошга кўра¸ 30 январда очиладиган шохобчада Россиядан келтириладиган бензин сотилади.

“Лукойл-Ўзбекистон” ширкатига яқинлигини айтган тошкентлик нафақадаги мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ Ўзбекистонда жами 50 та "заправка" қурилиши мўлжал қилинаётган экан.

- Бензин Россиядан олиб келинади. Чегарадан берида ўзимизнинг бензинимиз билан "бойитиш"га улгурмасак сифати ҳам ёмон бўлмаса керак¸ дея таъкидлаган суҳбатдош ëқилиғининг сифати ва нарҳи Россиядагидек бўлишидан умид қилади:

- Москвада Лукойлнинг А 92 бензини 37 рубл, А 95 бензини 40 рубл, дизель ёнилғиси 42-43 рубл атрофида.

Биздаги нарх ҳали номаълум. Ҳар ҳолда, рубл ёки долларнинг расмий курси билан сотилмаслиги аниқ¸ дейди собиқ мулозим.

"Лукойл" АËҚШлари барча шаҳарларда очилади

“Ўзнефтмаҳсулот”даги Озодлик манбаси яқин келажакда Ўзбекистонда “Лукойл” бренди остидаги автозаправкалар тармоғи вужудга келишиини айтди.

Озодликнинг бу манбаси “Лукойл” автозаправкаларининг пайдо бўлиши Ўзбекистон, хусусан¸ пойтахт Тошкент ëнилғи бозорида рақобатни вужудга келтириши ва бензин тақчиллиги вазиятини яхши томонга ўзгартириши мумкинлигини қўшимча қилди.

Геосиëсат тангасининг бошқа тарафи

Ўзбекистонда "Лукойл" брендининг пайдо бўлиши ширкат Литва, Латвия, Эстония, Польша, Чехиядаги шохобчаларини сотиб¸ бу мамлакатлардан чиқиб кетиши ортидан юз бермоқда. Шарқий Европа мамлакатларидаги ўз фаолияти қисқартирилишини компания раҳбари Вагит Алекперов бу мамлакатларда 2014 йилдан кейин Россияга қарши кайфиятларнинг кучайиши билан изоҳлаган эди.

2012 йилда “Лукойл” дунё бўйлаб 6,5 минг АËҚШга эга бўлган. Ҳозирда Европа, АҚШ ва постсовет ҳудудида ширкатнинг 5,5 мингга яқин АËҚШ ишламоқда. Улардан 2000 дан кўпроғи Россиянинг ўз ҳудудида жойлашган.

“Лукойл” бошқа соҳаларда ҳам Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқдами?

Жорий йил сентябрида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бухорода “Лукойл” президенти Вагит Алекперов билан учрашиб¸ нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди.

15 ноябрь куни ширкатнинг Ўзбекистонда янги газ конларини ўзлаштириш лойиҳаларига 500 миллион доллар сармоя ётқизиши хабар қилинди.

Айтилишича, "Лукойл" Люксембург, Франция, Япония, Италия, Германия, Ҳолландия, Россия ва Австриядаги бир қатор банклардан қарз олиб ëтқизиладиган бу сармоя Ҳисор комплексини ўзлаштириш учун сарфланади.

“Лукойл” Ўзбекистоннинг Ҳавзак, Шоди, Қўнғирот участкалари ҳамда Қандим конлар гуруҳида геология-қидирув ишлари ўтказиб келмоқда. Ҳисор ҳудуди конларида олиб борилган ишлар натижасида шу пайтгача "Лукойл" 368,5 минг тонна нефть ва 2 миллиард куб метр табиий газ қазиб олган.

2016 йил бошларида“Лукойл” ширкатининг Қандим конидаги лойиҳаси доирасида ERIELL компанияси билан ҳамкорликда Бухорода МДҲдаги энг улкан қуёш электр станцияси ишга туширилган эди. Қурилган станция кундузи 5000 кВтгача, тунги пайтда 1000 кВт энергия ишлаб чиқариш имконига эга. Бу қувватдаги энергия билан 1,5 минг аҳолиси бўлган кичик шаҳарчани доимий таъминлаш мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, 2007 да Ўзбекистонда фаолият бошлаган “Лукойл” мамлакат иқтисодиётига 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизган.

http://www.ozodlik.mobi/a/ozbekiston/28241152.html
 ·  Translate
Россиянинг “Лукойл” ширкатининг ёнилғи қуйиш шохобчалари 30 январдан бошлаб тошкентлик ҳайдовчиларга ҳизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Озодликка "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" ширкати вакили маълум қилди. “Ўзнефтмаҳсулот” мутаҳасислари , яқин келажакда Ўзбекистонда “Лукойл” бренди остидаги автозаправкалар тармоғи вужудга келиши мамлакат ëнилғи бозори мувозанатига сабаб бўлишини таҳмин қилишмоқда.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Ёлғиз қолган Жақшилиқ

7 ёшли Жақшилиқ Шералиевлар оиласидан тирик қолган ягона инсон. 16 январь тонгида Бишкек яқинидаги Дача қишлоғига турк учоғи қулаши оқибатида унинг ота-онаси ва икки синглиси нобуд бўлган. Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Қасим Раҳманқулов болакай зиёрати учун Сўқулуқ касалхонасида борган.

http://www.ozodlik.mobi/a/jakshilik/28240972.html
 ·  Translate
7 ёшли Жақшилиқ Шералиевлар оиласидан тирик қолган ягона инсон. 16 январь тонгида Бишкек яқинидаги Дача қишлоғига турк учоғи қулаши оқибатида унинг ота-онаси ва икки синглиси нобуд бўлган. Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Қасим Раҳманқулов болакай зиёрати учун Сўқулуқ касалхонасида борган.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Лавров: Россия Ўзбекистон билан алоқалар мустаҳкамланишига умид қилади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида Ўзбекистон билан муносабатлар чуқурлашувига умид билдирди, деб ёзди 17 январь куни Sputnik нашри.

“Россиянинг Ўзбекистон билан муносабатларига келсак, бу алоқалар аввалдан стратегик ҳамкорликка асосланган. Ўзбекистон бир неча йил олдин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиққанига қарамай, бу давлат билан икки томонлама иттифоқчилик алоқаларимиз халқаро-ҳуқуқий даражада давом этмоқда. Биз Ўзбекистоннинг янги президенти ва раҳбарияти бу муносабатлардаги ворисликни давом эттиради, деб ҳисоблаймиз”,- деди Лавров.

Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ҳам бир неча марта Россия билан иқтисодий-сиёсий муносабатлар давом эттирилишидан манфаатдор эканликларини билдирган эдилар.

http://www.ozodlik.mobi/a/28240440.html
 ·  Translate
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида Ўзбекистон билан муносабатлар чуқурлашувига умид билдирди, деб ёзди 17 январь куни Sputnik нашри. “Россиянинг Ўзбекистон билан муносабатлар
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Зулфиқор Мусоқовнинг беш йил аввал цензура қилинган янги киноси намойиш этилади

“Ўзбекфильм” киностудиясида давлат гранти ҳисобидан суратга олинган режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги “Дадам бетоб” фильми республика киноэкранларига чиқарилди.

Бундан олдин Алишер Навоий номли киносаройда айни фильмнинг журналистлар учун ëпиқ тадимоти ўтказилди.

Фильм ўтган йили 90 ёшида вафот этган таниқли поляк режиссёри Анжей Вайда хотирасига бағишланади.

“Абдуллажон”, “Ватан”, “Осмондаги болалар”, “Қўрғошин”каби фильмлари билан танилган киноижодкор Зулфиқор Мусоқов “Дадам бетоб” фильми мавзусини икки оғиз гап билан, тақдир синовига ташланган аëлнинг йўл ҳикояси деб атади.

“Дадам бетоб” бадиий фильмининг ёпиқ тақдимотида қатнашган тошкентлик мунаққид Шаҳноза Тўрахўжаева киноасардан таъсирланганини айтади:

-"Дадам бетоб" фильмини кўрдим, биринчилардан бўлиб. Бугун журналистлар учун ёпиқ намойиш бўлди. Албатта, бу Мусоқов фильми, албатта у яхши фильм бўлади, албатта картина мени нима биландир бойитади... Хуллас, шундай "албатта"лар кўп эди ичимда. Фильм кутганларимни оқладигина эмас, кутилмаганда лол қолдирди¸ дея таъкидлаган мунаққид филмьдаги журъатдан ҳайратга тушганини айтади:

-Нафақат сюжети, балки кўтарган муаммолари ҳам ўткир бу картинани кўраётиб хаёлимдан ўтгани – бўлар экан-ку шундай гапларни гапирса! "Прокурорларнинг ҳаммаси порахўр, маошига шундай 2 қаватли кошоналар қура олармиди?", "Мактабда аъло баҳоларга ўқир эдим, аммо ўқишга кира олмадим, ҳаммаси пул"... Муаммолар у ер-бу ерда реплика тарзида эмас, батафсил, очиқ айтилaяпти. Фақат шугина эмас. Қизиқарли, динамикаси кучли, ўзига яраша юмори ҳам бор бу киноасарда камида 20-30 муаммо у ёки бу тарзда "туртиб ўтилган". Хуллас, ўйлантирадиган, уйғотадиган фильм дея такидлаган мунаққид ушбу фильм намойишидан сўнг қалбида кечган қарама-қарши туйпуларни ҳам изхор қилди:

- Менда бир вақтнинг ўзида ҳам оптимист, ҳам пессимист яшайди. Оптимист айтади: "Зулфиқор Мусоқовнинг борлиги – кинематографиямизнинг бахти". Пессимист айтади: "Зулфиқор Мусоқовдеклар бошқа йўқлиги киномизнинг фожиаси". Балки фақат киномизнинг эмасдир¸ дейди мунаққид Шаҳноза Тўрахўжаева.

Киноижодкор Зулфиқор Мусоқовнинг ўзи Озодлик билан суҳбатда фильмнинг бундан 5 йил илгари экранга чиқиши мушкул бўлишини айтган ҳолда¸ кинометрография соҳаси бугунги вазиятда сал бўлса ҳам эркин ва дадил гапириш имконини қўлга киритганлигини таъкидлади:

- Беш йил олдин очиқ гап¸ кино сценариясини цензура қилишга ҳаракат бўлувди¸ буни яширишнинг кераги йўқ. Лекин аста-секин бу сценарий ўзининг яшаш ҳуқуқини сақлаб қолди. У ердаги диалогларга келсак¸ ойни этак билан ëпиб бўлмайди. Ҳамма¸ ҳар куни кўрадиган ўша муаммолар. Лекин мен публицистикадан қочганман. Фильм мени¸ яъни ижодкорни бўлаëтган муаммоларга шахсий муносабатим. Фақат шу¸ дейди суҳбатдош.

Зулфиқор Мусоқовга кўра¸ фильм йўл ҳикояси тарзида суратга олинган:

- Тошкентдан сал наридаги қишлоқда яшайдиган Азиза инсульт бўлиб қолган эрига дори олиш учун бир кун киракашлик қилишга қарор беради. Бир кун давомида мижозлар калейдоскоп ойнасидаги тошлар каби алмашади. Кун охирида машинага чиққан энг сўнгги пассажир билан учрашув Азизанинг ҳаëтини алғов -далғов қилади¸ дейди суҳбатдош.

Акмал Ризев тахаллуси билан ëзадиган ўзбекистонлик блоггер назарида “Мусоқовнинг “Дадам бетоб” фильми¸ қаттиқ касалга чалинган ўзбек киносининг тузалаëтганидан далолатдир”.

http://www.ozodlik.mobi/a/ozodlik-kino-zulfiqor-musoqov-dadam-betob/28239413.html
 ·  Translate
“Ўзбекфильм” киностудиясида давлат гранти ҳисобидан суратга олинган режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги “Дадам бетоб” фильми республика киноэкранларига чиқарилди. Бундан олдин Алишер Навоий номли киносаройда айни фильмнинг журналистлар учун ëпиқ тадимоти ўтказилди. Фильм ўтган йили 90 ёшида вафот этган таниқли поляк режиссёри Анжей Вайда хотирасига бағишланади.
1
Add a comment...

Ozodlik Radiosi

Shared publicly  - 
 
Ҳажга борувчи ўзбекистонликлар сони 5200 дан 7200 нафарга оширилди

Бу йил куз мавсумига тўғри келиши кутилаëтган мусулмонларнинг муқаддас Ҳаж ибодатига бориш учун белгиланган квота оширилди ва аввалги 5200 дан 7200 га кўтарилди.

Бу хабарни тасдиқлаган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур¸ квотанинг йилдан йилга ошиб боражагини ҳам қўшимча қилди.

Янги квотага амал қилинса¸Ўзбекистондан Ҳаж ибодатига борувчилар сони 40 фоизга ошади.

Исломий Ҳамкорлик Ташикилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари 1987 йилда имзолаган битимга мувофиқ, ҳар бир мамлакат Ҳажга бир миллион мусулмон аҳолисидан мингтагача зиёратчи юборишга ҳақлидир.

Бу квотага амал қилинса, 32 миллиондан ортиқроқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон йилига камида 20 минг одамни Ҳажга жўнатиш ҳаққига эга бўлади.

Президент Каримов даврида Ўзбекистон бу имкониятдан фойдаланмади¸ оқибатда Ҳажга бориш учун йилларга чўзилган навбатлар пайдо бўлди. Бу жараëннинг коррупциялашганига оид кўплаб шикоятлар бор.

Ҳар йили Ўзбекистонлик мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра зиёратлари Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тўлиқ назорати ва ташкилотчилиги остида амалга оширилади.

http://www.ozodlik.mobi/a/28239458.html
 ·  Translate
Бу йил куз мавсумига тўғри келиши кутилаëтган мусулмонларнинг муқаддас Ҳаж ибодатига бориш учун белгиланган квота оширилди ва аввалги 5200 дан 7200 га кўтарилди. Бу хабарни тасдиқлаган Ўзбекистон М
1
Add a comment...
Story
Tagline
Озодлик Ozodlik Uzbekistan О'zbekiston
Introduction
Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ва мухбирлари қуйидаги принципларга риоя қилишлари шарт:

Аниқлик

Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ўзларининг барча эшиттиришлари ва нашрларида (жумладан, интернет нашрларида ҳам) бераётган маълумотларнинг аниқ (ишончли, ҳаққоний) бўлиши учун ҳаракат қиладилар. Бирор воқеанинг муҳим жиҳатлари хусусида жиддий шубҳа ёки ихтилоф пайдо бўлган пайтда эфирга берилаётган маълумот камида иккита мустақил манба томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари миш-миш ёки муҳим бўлмаган маълумотга асосланган материални эфирга бермайдилар ёки нашр қилмайдилар.
Йўл қўйилган хатоликлар имкон қадар тез фурсатда тузатилади.

Холислик

Турли воқеалар ва масалаларга ойдинлик киритишга ёрдам берувчи маълумотлар фактлар асосида, маъносига путур етказилмаган ва тарафкашлик йўл қўйилмаган ҳолда эфирга берилади.
Журналистлар барча масалада бир-бирига зид ёки фарқли фикрларни аниқ ва мувозанатли йўсинда тақдим этадилар. Агар мувозанат учун фикри муҳим бўлган бирор гуруҳ ёки якка шахс шарҳ беришдан бош тортса, буни эшиттириш ёки мақолада таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади.
Озод Европа/Озодлик ўз телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришлари эфирга узатилаётган мамлакатларда ёки унинг ташқарисида фаолият юритаётган ҳар қандай сиёсий партия, иқтидордаги ёки мухолифатдаги гуруҳ, муҳожирлар ташкилоти ёки лоббичи ташкилот ёки диний гуруҳлардан мустақилдир. Озод Европа/Озодлик радиоси ҳеч қандай сиёсий, иқтисодий ва диний қарашни қўллаб-қувватламайди ва ҳимоя қилмайди.

Таҳлил, шарҳ ва таҳрир

Барча эшиттириш ва мақолаларда маълумотнинг аҳамияти ва оқибатларини тингловчи тушунишига ёрдам берувчи воқеа тарихига оид унсурлар ҳамда шарҳлар бўлиши керак. Фактларга асосланган лавҳа ёки мақолаларга журналистлар шахсий фикрларини аралаштирмасликлари ёки унга баҳо бермасликлари шарт.
Шахсий изоҳ беришдан мутлақо тийилиш керак. Озод Европа/Озодлик радиоси шахсий фикр-мулоҳазаларни қадрлайди. Фақат истисно ҳолларда - шўъба директори ёки эшиттиришлар бўйича директор тасдиқлаганидан сўнг - Озод Европа/Озодлик радиоси ходимлари шарҳ ёзишлари мумкин. Бошқа эскпертларнинг радио учун ёзган шарҳлари Озод Европа/Озодлик радиосининг профессионал стандартларига мувофиқ келиши керак.

Дастурларни олиб боришдаги оҳанг ва ҳурмат

Эшиттириш ва мақолаларда ҳар доим вазминлик ва мўътадил оҳанг сақланиши керак. Дастурлар маданиятга риоя қилинган ҳолда, асосли мубоҳасалар ва барча шахсларнинг инсоний ҳақлари ҳурмат қилинган ҳолда тайёрланиши керак. Эшиттириш ва мақолаларда бирор якка шахс ёки гуруҳ обрўсига путур етказувчи диний, миллий (этник), ижтимоий-иқтисодий ёки маданий ғализликлар бўлмаслиги ва омма томонидан қабул қилинган ҳурмат доирасидан ташқарига чиқилмаслиги лозим.
Эшиттириш ва мақолаларда низо ёки зўравонликни юзага келтирувчи материаллар бўлмаслиги керак.
Оммавий тартибсизлик ёки бошқа кескин вазиятлар ҳақидаги дастурлар мувозанатли ва фактларга асосланган бўлиши керак.

Тарафкашликдан тийилиш

Озод Европа/Озодлик радиоси ривожланган давлатларга хос бўлган демократия ва инсон ҳақларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ Озодлик радиоси маълум сиёсат ёки қонунчиликнинг қабул қилинишини ёқлаб чиқмайди. Айни пайтда, Озод Европа/Озодлик радиоси лавозимга сайланадиган ёки тайинланадиган шахсларнинг ҳеч қайсисини қўллаб-қувватламайди ва уларга қарши ҳам чиқмайди.

Озод Европа/Озодлик радиоси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманининг Ҳельсинки Актида таъкидланган барча халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бироқ эшиттиришлар ва мақолаларда айирмачилик сабаб-воситалари дастакланмайди ёки маъқулланмайди.
Озод Европа/Озодлик радиоси халқаро тан олинган меъёрлар доирасида барча халқларнинг ҳаракат эркинлиги ва миграция эркинлигини қўллаб-қувватлайди. Бироқ Озод Европа/Озодлик радиоси эшиттиришлари ёки нашрларида мамлакатдан қочиб кетишни ва ё эмиграцияни рағбатлантирувчи материаллар берилмайди.

Ахлоқ масаласи

Озод Европа/Озодлик радиоси ходимлари ва мухбирлари эшиттиришлар эфирга узатиладиган ёки ундан ташқарида бўлган ҳудудларда якка шахслар, гуруҳлар, сиёсий ёки тижорий давра вакиллари билан мулоқотда манфаатлар тўқнашуви юз бермаслиги ёки пайдо бўлмаслиги учун ўзларининг барча ҳатти-ҳаракатларида юксак ахлоқ меъёрларига риоя қиладилар.
Озод Европа/Озодлик радиосининг ходимлари ва барча мухбирлари жамоатчилик вакили мақомини суистеъмол қилмасликлари ёки ўз шахсий манфаатларини кўзлаб, Озод Европа/Озодлик радиоси обрўсидан фойдаланмасликлари керак. (Манфаатлар тўқнашуви қоидасига қаралсин).
Contact Information
Contact info
Phone
+420221123386
Mobile
+420724971539