Profile cover photo
Profile photo
Hakim Fozilov
About
Posts

Post has attachment
Америкалик профессор, мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Роберт Фарли The National Interest нашри саҳифасида 2018 йилда Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин бўлган бешта минтақанисанаб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

"Жаҳон 2017 йилни катта қудратга эга давлатлар иштирокидаги вайронакор можаросиз ўтказишнинг уддасидан чиқди. Жаҳоннинг баъзи қисмларида кескинлик анча пасайди. Бошқа жойларда эса мураккаб вазият янада оғирлашди", - дея ёзади у.

КХДР Фарлининг рўйхатида биринчи давлатга айланди, унинг фикрича, бу мамлакат атрофидаги вазият ҳозирги даврнинг энг жиддий ташқи сиёсий инқирозидир. "Шимолий Кореянинг баллистик ракеталарни ишлаб чиқишдаги муваффақиятлари Трамп маъмуриятининг дипломатик тажрибасизлиги билан уйғунлашган ҳолда жуда хавфли вазиятни келтириб чиқарди", - дея таъкидлайди профессор.

Post has attachment
Ўзини суратга олиш (сельфи) ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиришга бўлган, енгиб бўлмас хоҳиш, ҳиндистонлик шифокорлар томонидан руҳий хасталик, деб топилди. Бу борада ўтказилган тадқиқотлар International Journal of Mental Health and Addiction журналида эълон қилинган.

"Селфитис” ибораси биринчи марта ўйлаб топилган янгиликларни ёритадиган сайтларда пайдо бўлган. Аммо, бугунги кунга келиб олимлар, селфига муккасидан кетишни касаллик, деган хулосага келишди.

200 нафар иштирокчидан иборат гуруҳдан олинган маълумотлардан фойдаланиб, олимлар кишиларнинг селфига қанчалик берилганини аниқлайдиган шкала ишлаб чиқишди. Бу ишлаб чиқилган шкала ёрдамида 400 нафар кўнгиллиларни синовдан ўтказишди. Селфига қарамликни аниқлайдиган 20 та саволдан иборат тўпламда, "Мен селфиларимни ижтимоий тармоққа жойлаштирсам ўзимни машҳур, деб ҳис қиламан”, "Агар мен селфиларимни ижтимоий тармоққа жойлаштирмасам, ўзимни тенгдошларимдан узилиб қолгандек ҳис қиламан”, каби саволлар ўрин олган.

Олимлар селфига қарамлик даражаларини қуйидагича белгилашди: ўзини бир кунда камида уч марта селфи қилади, лекин ижтимоий тармоққа жойлаштирмайди. Агар ижтимоий тармоққа жойлаштира бошласа, касалликнинг ўткир босқичи бошланади. Охирги босқич "селфитис” деб номланади ва одам ўзи назорат қила олмайдиган даражада, селфисини ижтимоий тармоққа жойлаштиришга узлуксиз эҳтиёж сезади. Бунда одам, бир кунда ўзини камида олти марта селфи қилади ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиради.

Post has attachment
my2.gov.uz манзилида ишга туширилган янги талқиндаги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда татбиқ қилинган интерактив хизматлар зарур ҳужжат ва маълумотларни тез ва осон усулда олиш, солиқ хизматларидан масофадан туриб самарали фойдаланиш имконини беради. Қуйида ана шундай хизмат турлари билан сизни таништирамиз.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳақида маълумот олиш

Мазкур хизмат солиқ тўловчига ўзи шартнома тузаётган, маҳсулотларини реализация қилувчи корхона тўғрисида ҚҚС тўловчиси ёки тўловчиси эмаслиги тўғрисида маълумот берувчи ҳисоб варақ-фактураларда ҚҚС нинг асоссиз кўрсатилиши билан боғлиқ ҳолатларини олдини олиш учун тақдим этилади.

Хизматдан фойдаланиш учун ташкилотнинг фаолият бошлаган йили ҳамда СТИР рақами керак бўлади.

Post has attachment
Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастурининг тинч ва инклюзив жамиятларда (2017-2020 йилларда) коррупцияга қарши курашиш Глобал лойиҳаси доирасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва тадбирларини қўллаб-қувватлашга доир Дастурини амалга ошириш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг назорат режаси ишлаб чиқилган эди.

Ушбу режа ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида коррупцияга қарши курашиш бўйича саъйи – ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда коррупцияга тоқат қилмаслик маданиятини ривожлантириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.



9-декабрь халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси»нинг иккинчи устувор йўналишида кўрсатилган коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга алоҳида урғу бердилар.

Post has attachment
Яқинда ижтимоий тармоқлар, хусусан Телеграм мессенжерида гўёки 2017 йилнинг 5 декабрь санасида Жиззах довонида йўл транспорт ҳодисаси рўй бериб унда гўёки 15 нафар йўловчи вафот этганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқатилди. Ушбу ҳодиса гувоҳлари томонидан тасвирга олинган видеолавҳага аниқлик киритиш мақсадида, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот гуруҳига мурожаат қилдик.

Бизга тақдим этилган маълумотга кўра мазкур йўл-улов ҳодисаси аслида 2017 йил 10 ноябрь куни содир бўлган. Ҳодиса кеч соат 18-30да Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 999 км.да юз берган.

Сирдарё вилояти, Ховос шаҳар, "Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилувчи, шу шаҳарда жойлашган "ФИР-НУР-ОСИЁ-ТРАНС” МЧЖ ҳайдовчиси, 1978 йилда туғилган Иномжон Юсупов бошқарувидаги "МАN” русумли, 20 N 357 BA давлат белгили юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолганлиги туфайли рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Галаосиё маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 54-уйда истиқомат қилувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1992 йилда туғилган Суннат Умаров бошқарувидаги "Cobalt” русумли, 80 М 515 JA д/б ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, "Қиличбой” ҚФЙда истиқомат қилувчи, 1972 йилда туғилган Ўткир Маткаримов бошқарувидаги "Нексия” русумли, 95 Z 937 DA д/б автоуловлари билан тўқнашиб, йўл-улов ҳодисаси содир этган.

Натижада "Cobalt” русумли автоуловида бўлган йўловчилар, Бухоро вилояти, Пешку тумани, "Куёвхўжа” маҳалласида истиқомат қилган, 1960 йилда туғилган Убайдулла Жўраев тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи С.Умаровнинг отаси 1965 йилда туғилган Мухтор Умаров ҳамда "Нексия” русумли, автоуловида бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани, "Ўртақалъа” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган Исломжон Сафарбоевлар тан жароҳати олишиб, РШТЁИМнинг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Кеч бўлсада марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлигимизни билдирамиз. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига эса ҳар қандай ахборотга ҳам ишонавермасликни, бу тармоқ ва каналларга аъзо йиғиш учун ўйлаб топилаётган шов-шувдан бошқа нарса эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Post has attachment

Post has attachment

Post has attachment

Post has attachment

Post has attachment
Wait while more posts are being loaded